Жаҳон

Қозоғистонда Рамазон 19 февралда бошланади

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси 2026 йил учун мусулмон байрамлари тақвимини эълон қилди.

Қозоғистонда Рамазон 19 февралда бошланади

 

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси 2026 йилга мўлжалланган диний саналар тақвимини тасдиқлади. Бу ҳақда Казинформ ахборот агентлиги хабар берди.

 

Тасдиқланган тақвимга кўра, 2026 йилда муқаддас Рамазон ойининг биринчи куни 19 февралга тўғри келади. Лайлат ул-Қадр (Қадр кечаси) 16 мартдан 17 мартга ўтар кечаси бўлиши кутилмоқда. Ийд ал-Фитр байрами 20 март куни нишонланади.

 

Шунингдек, Ийд ал-Адҳа (Қурбон ҳайити) 27–29 май кунларига белгиланган.

 

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг маълум қилишича, ҳижрий ойларнинг бошланиши Мусулмон дунёсидаги халқаро астрономик тадқиқот марказлари маълумотлари асосида аниқланади. Шу билан бирга, фатво мутахассислари диний байрамларнинг аниқ саналари янги ой кўринишига қараб бир кунга ўзгариши мумкинлигини таъкидламоқда.

 

Маълумот учун, 2025 йилда Қозоғистонда Рамазон ойи 1 мартда бошланган, Қадр кечаси эса 26 мартдан 27 мартга ўтар кечаси тўғри келган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, мусулмонлар идораси аввалроқ шариат нуқтаи назаридан деэпфейк технологияларидан фойдаланишни тақиқловчи фатво эълон қилган. Унда Ислом технологияга қарши эмаслиги, бироқ деэпфейклар кўпинча алдов ва ёлғон мақсадларда қўлланилаётгани қайд этилган.

custom img

Эронга қарши операция бир неча ҳафта ичида тугаши мумкин

АҚШ Энергетика вазири можаро тез орада якунланиши кутилаётганини маълум қилди.

custom img

Мен Мужтабо Хоманаийнинг ўлганини эшитдим — Трамп

АҚШ президенти унинг ҳозирги ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқлигини таъкидлади.

custom img

Нега Хитой Эрон учун урушга кирмайди?

АҚШ, ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш орқали минтақавий ва глобал таъсирини мустаҳкамлаб келган. Шу сабабли, одатда биз буюк давлат деганда, ўз ҳамкорларини ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлайдиган давлатни тасаввур қиламиз. Агар Хитой глобал етакчиликка даъво қилаётган бўлса, у ҳам худди шундай йўл тутиши керакдек туюлади яъни Эронга ёрдам бериши керак. Аммо Хитой бундай қилмаяпти.

custom img

Мужтабо Хоманаий даволаниш учун Москвага олиб кетилган

У 28 февраль куни Эронга қилинган ҳаво ҳужумлари вақтида жароҳат олган.

custom img

Эрон АҚШ билан урушни тугатиш шартларини эълон қилди

АҚШ эса можарони Эрон тўлиқ таслим бўлмагунча якунлаш ниятида эмаслигини маълум қилган.

custom img

АҚШ фуқаролигидан чиқиш тўлови 80 фоизга камайтирилди

Тўлов 2015 йилда аризалар сонининг кескин ошиши сабаб 2350 долларгача кўтарилган эди.

custom img

Дунё соғлиқни сақлашдан кўра урушларга кўпроқ маблағ сарфламоқда — ЖССТ

2025 йилда глобал ҳарбий харажатлар 2,7 триллион долларга етгани маълум қилинди.

custom img

Эрон АҚШ билан келишув тузишни истамоқда — Трамп

Трамп айрим ОАВларни ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ ёритмаётганлигини танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"