Жаҳон

Қозоғистонда трансчегаравий наркотрафик тармоғи фош этилди

Жиноий гуруҳ таркибида Ўзбекистон, Афғонистон ва Россия фуқаролари ҳам мавжуд.

Қозоғистонда трансчегаравий наркотрафик тармоғи фош этилди

 

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан йирик халқаро наркотрафик тармоғи фаолияти тўхтатилди. Операция давомида ушбу жиноий гуруҳ таркибига кирган 24 нафар шахс қўлга олинди. Улар орасида Ўзбекистон, Афғонистон ва Россия фуқаролари ҳам мавжуд.

 

Қозоғистон бош прокурори Берик Асиловнинг маълум қилишича, гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ ушбу жиноий схемага 300 нафардан ортиқ шахс жалб этилган. Тармоқ аъзолари Телеграм мессенжери орқали наркотик воситаларни тарқатиш билан шуғулланган, янги аъзоларга эса ноқонуний препаратларни ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берган.

 

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ жуда катта миқёсда фаолият юритган: фақат икки нафар айбланувчининг ноқонуний савдо айланмаси 7 миллион доллардан ошган. Пул маблағлари «дроппер»лар карталари ва лицензиясиз криптобиржалар орқали ўтказилиб, хорижий шахслар фойдасига ечиб олинган.

 

Амалий тадбирлар давомида Чимкент шаҳридаги иккита дорихона фаолияти тўхтатилиб, у ердан олти килограммдан ортиқ тайёр мепҳедрон, сотишга мўлжалланган қадоқланган дозалар, икки тоннадан зиёд прекурсорлар ҳамда дори воситалари ишлаб чиқариш ускуналари олиб қўйилди.

 

Мазкур суриштирувга Қозоғистон тезкор-тергов гуруҳи билан бир қаторда АҚШ Наркотикларга қарши кураш бошқармаси ходимлари ҳам жалб этилгани қайд этилди.

custom img

Трамп “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очмоқчи

АҚШ Президенти қамоқхона фаолиятини қайта тиклаш учун Конгрессдан 152 миллион доллар сўради.

custom img

Қозоғистонда аҳолини безовта қилган тиланчилар қўлга олинди

Тиланчилар ўтиб кетаётган фуқароларнинг буюмларига ёпишиб, уларни тортиб олишга уринган, пул бермаганларга сув сепиб, тош отган.

custom img

Афғонистонда зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ер қимирлаши Афғонистонга чегарадош мамлакатларда ҳам қайд этилди.

custom img

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"