Жаҳон

Қозоғистонлик аёлларни ҳақорат қилган россиялик блогерлар 15 суткага қамалди

Ҳодиса юзасидан майда безорилик ва миллатлараро нафрат қўзғатиш аломатлари бўйича тергов олиб борилмоқда.

Қозоғистонлик аёлларни ҳақорат қилган россиялик блогерлар 15 суткага қамалди

 

Олмаота шаҳрида қозоғистонлик аёлларни ҳақорат қилган икки нафар россиялик блогер маъмурий жавобгарликка тортилиб, 15 суткага қамоққа олинди. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

 

Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси маълумотига кўра, мазкур ҳодисадан сўнг Ички ишлар вазирлиги томонидан қўшимча равишда жиноий иш ҳам қўзғатилган.

 

Бош прокурор ўринбосари Галимжан Койгелдиевнинг таъкидлашича, гумондорлар майда безориликда айбланмоқда. Шу билан бирга, Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 174-моддаси — миллатлараро нафрат қўзғатиш аломатлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, блогерлар Ринат Пашаев ва Анар Абдуллаев Олмаотадан эфирга узатилган жонли чиқиш вақтида қозоғистонлик аёллар ҳақида ҳақоратли сўзлар ишлатган. Кейинчалик улар ўз хатоларини тан олиб, жамоатчиликдан узр сўраган.

 

Олмаота ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий суди қарорига кўра, блогерларга 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Мазкур ҳолат Қозоғистон жамоатчилиги орасида кескин норозиликларга сабаб бўлгани қайд этилди.

custom img

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"