1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қрим кўпригида транспорт ҳаракати тикланди

Ҳудудда назорат кучайтирилган.

Қрим кўпригида транспорт ҳаракати тикланди

 

18 июлга ўтар кечаси Россия оммавий ахборот воситалари Қрим кўпригида автомобиллар ҳаракати қайта тиклангани ҳақида хабар берди.  

 

Қайд этилишича, транспорт ҳаракати шикастланган участкада қарама-қарши йўлак иккига бўлинган ҳолда ташкил этилган.

 

Бундан ташқари, кўприкка кираверишда шахсий буюмлар ва автомашина текширилади.

 

Кўприк атрофида туни бўйи тирбандлик юзага келган. ОАВ хабарларига кўра, Керчдан кўприккача бўлган тирбандлик тахминан 1,8 кмни ташкил этади.

 

Эслатиб ўтамиз, 17 июлга ўтар кечаси Керч кўпригида портлашлар содир бўлиб, йўлнинг икки қисмига зарар етказган. Шундан сўнг Қрим кўпригида ҳаракат тўхтатилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика