Ўзбекистон

Қурилиш вазирлиги: Тошкентдаги “9 минг носоз лифт” ҳақидаги хабарлар асоссиз

Вазирлик маълумотига кўра, Тошкентда 9 144 та лифт мавжуд, шундан 1 835 таси янгиланиши лозим.

Қурилиш вазирлиги: Тошкентдаги “9 минг носоз лифт” ҳақидаги хабарлар асоссиз

 

Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкент шаҳрида 9 мингдан ортиқ лифт носоз ҳолатда” деган хабарларни асоссиз деб атади.

 

Расмий маълумотга кўра, ҳозирда мамлакат бўйича 5 491 та кўп қаватли уйда жами 13 798 та лифт мавжуд. Шундан 12 987 таси йўловчи, 811 таси юк ташишга мўлжалланган.

 

Тошкент шаҳрида эса 3 245 та кўп қаватли уйда 9 144 та лифт ўрнатилган бўлиб, уларнинг 1 835 тасининг эксплуатация муддати тугаган. Бироқ уларни 2025–2028 йиллар давомида босқичма-босқич янгилаш ишлари Ҳукуматнинг 2025 йил 17 февралдаги 98-сон қарори асосида амалга оширилмоқда.

 

Жорий йилда 452 та лифтни янгилаш ишлари якунланмоқда.

 

Вазирликка кўра, мамлакатдаги барча лифтлар ҳар йили мажбурий техник кўрикдан ўтказилади. Кўрикда аниқланган камчиликлар эса лифтлар носоз дегани эмас, балки бу профилактик назорат ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган техник жараён ҳисобланади.

 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги аҳолининг хавфсизлиги ҳамда қулай яшаш шароитларини таъминлаш мақсадида лифт хўжалиги соҳасида доимий мониторинг олиб бормоқда. Шунингдек, соҳани модернизация қилиш орқали мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўлидаги ислоҳотларни изчил давом эттиради.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"