Расман: Чарлз III Буюк Британиянинг янги қироли деб эълон қилинди
Энди у 2,4 миллиард аҳолиси бўлган 56 та давлатдан иборат бўлган Миллатлар Ҳамдўстлигининг қироли бўлди. Буюк Британиядан ташқари у 14 та мустақил давлат қироли бўлди.

Қироллик анъналарига кўра, Елизавета II’нинг тўнғич ўғли Чарлз расман Буюк Британия қироли Чарлз III деб эълон қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Аввал хабар қилинганидек, Букингем саройи пайшанба куни Буюк Британиянинг энг узоқ ҳукмронлик қилган монархи ва номинал давлат раҳбари бўлган қиролича Елизавета 96 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.







