1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Решфорд "Милан"га ўтиши мумкин

Футболчининг айни вақтдаги трансфер қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Решфорд "Милан"га ўтиши мумкин

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Маркус Решфорд "Милан" футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақида инсайдер Жанлука Ди Марсио ўз саҳифасида маълумот берган.

 

Манба берган хабарга кўра, Италия клуби "қизил иблислар" футболчининг маошининг катта қисмини ўз зиммасига олишини истамоқда. Ҳар икки томон ҳам сотиб олиш ҳуқуқисиз олти ойлик ижара шартномасидан манфаатдор.

 

Трансфермаркт портали 27 ёшли футболчининг трансфер қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда. Решфорднинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

 

Жорий мавсумда ҳужумчи “Манчестер Юнайтед” сафида барча мусобақаларда 24 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика