Республикачиларнинг неча фоизи Трампнинг қайта сайланиши тарафдори?
Бу ҳақда махсус сўровнома ўтказилди.

АҚШ республикачилар партиясининг 60 фоиз аъзоси Дональд Трампни 2024 1илги президентлик сайловларида номзод бўлишини истайди. Бу ҳақда USA Today газетаси ва Ipsos социологик маркази ўтказган сўровномада сўз боради.
Унга кўра, 59 фоиз респондентлар Трампни қўллаб-қувватлашини билдирган. 41 фоизи айнан унинг номзоди партия номидан қўйилиши керак деган фикрда.
Бу каби сўровнома демократлар ўртасида ҳам ўтказилган. Уларнинг 44 фоизи Байденнинг ўз лавозимини сақлаб қолиши тарафдори.
Бундан ташқари, республикачилардан Трампнинг ижобий хусусиятлари ҳақида сўрашган. Уларнинг 90 фоизи собиқ президентнинг қўлидаги бор ресурслардан фойдаланишини юқори баҳолаган.
18-22 август куни ўтказилган сўровномада 2345 нафар вояга етган америкалик иштирок этган.
Аввалроқ Жозеф Байден Трампни танқид қилганди.







