1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Reuters: КХДР ва Хитой темирйўл орқали юк ташишни тиклади

Икки давлат ўртасидаги поездлар қатнови апрелда тўхтатиб қўйилганди.

Reuters: КХДР ва Хитой темирйўл орқали юк ташишни тиклади

 

КХДР Хитой билан темирйўл орқали юк ташишни қайта тиклади. Бу ҳақда Жанубий Корея бирлашув вазирлиги маълум қилди.

 

Хабарларга кўра, Хитойнинг Даньдун ҳудудидан Шимолий Кореядаги Синуижу шаҳрига юк поезди келган.  Жорий йилнинг 29 апрелида темирйўл қатновлари бутунлай тўхтатиб қўйилганди. Бунга чегара ҳудудларида COVID-19 билан касалланиш авж олиб кетгани сабаб бўлган.

 

Экспертлар темирйўл орқали юк ташишнинг тўхтаб қолиши КХДРда озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ вазиятни ёмонлашишига олиб келишини таъкидлаган.

 

Жанубий Корея бирлашув вазирлиги юк ортилган поездлар қатнови 26 сентябрда тикланганини қайд этган.

 

Аввалроқ Пхеньян навбатдаги баллистик ракеталарни учирганди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика