Жаҳон

Венесуэланинг вақтинча президенти АҚШ талабларига бўйсунмаса, Мадуродан ҳам баттар тақдир кутади — Трамп

АҚШ раҳбари Венесуэладаги амалдаги вазиятни кескин танқид қилиб, мамлакатни “тўлиқ муваффақиятсизликка учраган давлат” деб атади.

Венесуэланинг вақтинча президенти АҚШ талабларига бўйсунмаса, Мадуродан ҳам баттар тақдир кутади — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригесни АҚШ талабларига бўйсунмаган тақдирда, Николас Мадуроникидан ҳам оғирроқ оқибатлар кутиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда у The Atlantic нашрига берган телефон интервьюсида маълум қилди дейди РБС.

 

Трампнинг айтишича, агар Родригес “тўғри қарор қабул қилмаса”, у “жуда катта нарх тўлайди ва бу нарх Мадуро тўлаганидан ҳам юқори бўлиши мумкин”. АҚШ раҳбари Венесуэладаги амалдаги вазиятни кескин танқид қилиб, мамлакатни “тўлиқ муваффақиятсизликка учраган давлат” деб атади.

 

Нашр қайд этишича, Трамп Вашингтон Венесуэладаги ҳозирги сиёсий ҳолат ва режимга нисбатан кескин чоралар кўришга тайёр эканини яширмаган. Унинг сўзларига кўра, “тикланиш ёки режим алмашинуви” ҳар қандай ҳолатда ҳам мавжуд вазиятдан яхшироқ бўлади.

 

Бунга жавобан Делси Родригес АҚШ баёнотларини рад этиб, Венесуэла ўз табиий ресурсларини ҳимоя қилишини ва ҳеч қачон мустамлакага айланмаслигини таъкидлади. У Николас Мадуро Венесуэланинг ягона қонуний президенти эканини яна бир бор урғулади.

 

Шу билан бирга, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио NBC News телеканалига берган интервьюсида Қўшма Штатлар Венесуэла давлати билан эмас, балки гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳларга қарши кураш олиб бораётганини билдирди. Унинг таъкидлашича, АҚШ томонидан амалга оширилган ҳаракатлар ҳарбий босқин эмас, балки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари доирасидаги операция ҳисобланади.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"