1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия билан Украина ўртасидаги иккинчи раунд музокаралари якунланди

Икки томон вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олишган.

Россия билан Украина ўртасидаги иккинчи раунд музокаралари якунланди

 

Музокарада Киев кутилган натижаларни олмади, деди Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк.

 

Томонлар тинч аҳолини эвакуация қилиш, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш учун гуманитар йўлакларини биргаликда тақдим этиш бўйича келишувга эришган.

 

Шунингдек, эвакуация қилинадиган жойларда ўт очишни тўхтатиш имконияти муҳокама қилинган. Бу даврда томонларнинг ўзаро алоқаси учун махсус алоқа каналлари ташкил этилади.

 

Подолякнинг сўзларига кўра, музокараларнинг учинчи раундини имкон қадар тезроқ ўтказиш режалаштирилган.

 

Россиялик вакиллар баъзи масалалар бўйича икки томон ўзаро тушунишга эришганини тасдиқлаган. Эришилган келишувлар яқин кунларда энг юқори даражада мустаҳкамлан

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика