Жаҳон

Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг қарши ҳужуми бошланганини эълон қилди

Бироқ Украина бу баёнотларга изоҳ берган йўқ.

Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг қарши ҳужуми бошланганини эълон қилди

 

Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг қарши ҳужуми бошланганини эълон қилди. Украина бу баёнотларга изоҳ берган йўқ. Ҳарбий ҳаракатлар кучайганлиги ҳақида бошқа далиллар ҳам мавжуд эмас. 

 

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина 4 июн куни эрталаб жанубий Донецк йўналишидаги бешта ҳудудда кенг кўламли ҳужумни бошлаган. Россия департаментида айтилишича, Украина армияси ўз мақсадларига эриша олгани йўқ.

 

Россия ҳарбий бошқармаси маълумотларига кўра, Украина Қуролли Кучлари стратегик захирадаги 23 ва 31-механизациялашган бригадаларни жангга олиб келган, уларга бошқа ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар ёрдам берган.

 

Украина ҳукумати узоқ вақтдан бери яқинлашиб келаётган қарши ҳужум ҳақида гапириб келади ва Россия томонидан босиб олинган барча ҳудудларни озод қилишга ваъда бермоқда. Шунинг учун ҳам Россия мудофаа иншоотлари қуришни давом эттирмоқда.

custom img

“Нега Нью-Жерсини бермайсиз?”: Сурия президенти Трампга Нью-Жерсини Исроилга беришни таклиф қилди

Аш-Шараа Голан тепаликлари масаласида Трамп билан қилган ҳазилини Нью-Йоркдаги Атлантика Кенгаши тадбирида сўзлаб берди.

custom img

“БМТ кучли бўлиши керак”: Садир Жапаров БМТ ислоҳотини таклиф қилди

Қирғизистон президенти БМТ доирасида санкцияларни дастлабки кўриб чиқиш, мониторинг қилиш ва мунтазам қайта кўриб чиқишнинг ягона халқаро механизмини яратишни таклифларини илгари сурди.

custom img

Қимматбаҳо совғалар иши: Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнинг қамоқ жазоси қисқартирилди

Ким Геон Хи қимматбаҳо совғаларни мансаб тайинловлари ва бошқа хизматлар эвазига олганликда айбланган.

custom img

Трамп режаси: АҚШ, Дания ва Гренландия келишув имзолади

Келишув АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириш имконини беради.

custom img

Можаро қишдан олдин тугаши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина раҳбарлари билан яқиндан ишлаётганини маълум қилиб, можаро бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"