Жаҳон

Россия томонидан Киевга учирилган ракеталардан бири Озарбайжон элчихонасига тушди

Элчихона ҳудудига “Искандер” ракетаси тушгани боис Россия элчиси ТИВга чақирилди ва унга қатъий норозилик билдирилди.

Россия томонидан Киевга учирилган ракеталардан бири Озарбайжон элчихонасига тушди

 

2025 йил 14 ноябрь куни Россия Федерациясининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Михаил Евдокимов Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

 

Учрашув давомида 14 ноябрь куни тахминан соат 01:00 да Украина пойтахти Киевга қилинган ракета ва дрон ҳужумлари оқибатида Озарбайжоннинг Киевдаги Элчихонаси ҳудудига «Искандер» туридаги ракеталардан бири тушгани муносабати билан Россия томонига қатъий норозилик билдирилди ва тегишли нота-вербал топширилди.

 

Учрашувда ушбу портлаш оқибатида элчихона периметри деворининг бир қисми бутунлай вайрон бўлгани, бинолар, хизмат автомобиллари, маъмурий иншоот ва консуллик бўлимига жиддий зарар етгани, дипломатик ваколатхона ҳудудида катта талафот кузатилгани таъкидланди. Ҳодиса оқибатида инсон талофати йўқлиги қайд этилди.

 

Шунингдек, мазкур ҳужумлар халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларига зид экани, бундай ҳолатлар аввал ҳам такрорланган эслатилди. Хусусан:

  • 2022 йил 10 март куни Харков шаҳридаги Озарбайжоннинг Фахрий консулхонаси биносига қилинган авиазарбадан сўнг иншоот жиддий зарар кўрган, хизмат автомобили яроқсиз ҳолга келган;
  • 2024 йил 2 январ куни Россия томонидан «Кинзҳал» ракетаси билан амалга оширилган ҳужум натижасида элчихона биносидан 35 қадам нарида 3 метрли чуқурлик пайдо бўлган, 8 метр пастликда портламай қолган жанговар қисмлар аниқланган;
  • 2025 йил 28 август куни элчихона яқинига қилинган навбатдаги авиазарбадан сўнг маъмурий бино, консуллик бўлими ва элчи резиденцияси зарар кўрган;
  • 2025 йил 8 ва 18 август кунлари Одесса вилоятидаги СОСАР нефть омборига дрон ҳужумлари уюштирилиб, ходимлар жароҳатланган ва инфратузилма жиддий шикастланган.

 

Мазкур фактлар ҳужумларнинг эҳтимолий қасддан амалга оширилганига доир жиддий саволлар туғдираётгани таъкидланди.

 

Учрашувда, шунингдек, Озарбайжон томони бу ҳолатлар ҳақида аввал ҳам расмий нота-вербаллар орқали Россия томонини хабардор қилгани, 2022 йил апрель ойидаёқ Украинадаги Озарбайжон дипломатик ваколатхоналарининг координаталари Россия Мудофаа вазирлигига тақдим этилгани эслатиб ўтилди. Ўша пайтда Россия томони мазкур координаталар инобатга олиниши бўйича кафолат берган эди.

 

Йиғилиш якунида Озарбайжон дипломатик ваколатхоналарига қаратилган бундай ҳужумлар мутлақо қабул қилиб бўлмаслиги қатъий таъкидланди. Россия томонидан воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ўтказиш ва батафсил изоҳ тақдим этиш сўралди.

custom img

1918 йилда озарбайжонликларга қарши содир этилган геноцид қурбонлари хотирланмоқда

1918 йил 30 март ва 3 апрель кунлари оралиғида 70 мингдан ортиқ озарбайжонлик ўлдирилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Миллий дендрология боғида кўчат экди

Ўзбекистон бўйлаб 21 мингга яқин фуқаро 164 гектар майдонда кўчат экиш ишларида иштирок этди.

custom img

Қамчибек Ташиевнинг укаси қўлга олинди

У коррупцияда гумон қилинмоқда.

custom img

1 апрелдан Ҳиндистонга кириш учун электрон келиш картаси талаб қилинади

Қоғоз шаклидаги келиш карталаридан фойдаланиш тўлиқ бекор қилинади.

custom img

Россияда айрим ҳуқуқбузарликлар учун чет элликларни депортация қилиш таклиф қилинди

Янги ташаббусга кўра, рухсатсиз митингларда қатнашган ёки экстремистик фаолият билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этган чет эл фуқаролари мамлакатдан чиқарилиб юборилиши мумкин.

custom img

Қачондир тугатаман, лекин ҳозир эмас — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши ҳарбий операцияни ҳозир тугатишга тайёр эмаслигини билдирди.

custom img

Яқин Шарқдаги можаролар араб давлатларига 200 млрд долларгача зарар етказиши мумкин — БМТ

Можаро оқибатида минтақада 3,6 миллионга яқин иш ўрни йўқолиши ва миллионлаб одамлар қашшоқликка тушиб қолиши мумкин.

custom img

Қирғизистон ўз миллий валютасини илк бор мамлакат ичида чоп эта бошлади

Аввал қирғиз банкноталари Буюк Британия ва Франциядаги компаниялар томонидан чоп этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"