Жаҳон

Россияда фирибгар фолбинлар жазоланиши мумкин

Фирибгарлик учун 12 минг долларгача жарима таклиф қилинди.

Россияда фирибгар фолбинлар жазоланиши мумкин

 

Россияда сеҳргарлар, фолбинлар ва руҳшунослар томонидан амалга оширилаётган фирибгарликларга қарши кураш кучаймоқда. Эндиликда бундай фаолият билан шуғулланувчиларга нисбатан жарималар миқдорини 1 миллион рублгача — тахминан 12 минг АҚШ долларигача — ошириш таклифи илгари сурилди.

 

Давлат Думасининг минтақавий сиёсат ва маҳаллий бошқарув қўмитаси раҳбари Алексей Диденко Ички ишлар вазири Владимир Колоколтсевга расмий таклиф билан мурожаат қилган. Унинг фикрича, бундай ёлғон хизматлар айниқса, кекса ва ҳиссий жиҳатдан заиф фуқароларни алдаш орқали кенг тарқалмоқда.

 

Таклиф матнида келтирилишича, кўплаб «эзотериклар» рус фуқароларининг маблағларини турли алдовлар билан қўлга киритиб, мунтазам равишда уларни йўлдан оздиради. Эзотерик хизматлар бозори эса ҳозирда миллиардлаб рублни ташкил қилмоқда.

 

Амалдаги қонунларга кўра, фирибгарлар жабрланувчига 4,5 миллион рублдан кам зарар етказса, 120 минг рублгача (1400 доллар атрофида) жаримага тортилади. Зарар кўпроқ бўлса, бу миқдор 500 минг рублгача (3 минг доллар) етади.

 

Диденко эса бу чораларни етарли эмас деб ҳисоблаб, эзотерик фаолият орқали амалга ошириладиган фирибгарликлар учун Жиноят кодексига алоҳида моддани киритишни таклиф қилди — бу модда доирасида жарима 500 мингдан 1 миллион рублгача бўлиши мумкин.

custom img

Нега Хитой Эрон учун урушга кирмайди?

АҚШ, ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш орқали минтақавий ва глобал таъсирини мустаҳкамлаб келган. Шу сабабли, одатда биз буюк давлат деганда, ўз ҳамкорларини ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлайдиган давлатни тасаввур қиламиз. Агар Хитой глобал етакчиликка даъво қилаётган бўлса, у ҳам худди шундай йўл тутиши керакдек туюлади яъни Эронга ёрдам бериши керак. Аммо Хитой бундай қилмаяпти.

custom img

Мужтабо Хоманаий даволаниш учун Москвага олиб кетилган

У 28 февраль куни Эронга қилинган ҳаво ҳужумлари вақтида жароҳат олган.

custom img

Эрон АҚШ билан урушни тугатиш шартларини эълон қилди

АҚШ эса можарони Эрон тўлиқ таслим бўлмагунча якунлаш ниятида эмаслигини маълум қилган.

custom img

АҚШ фуқаролигидан чиқиш тўлови 80 фоизга камайтирилди

Тўлов 2015 йилда аризалар сонининг кескин ошиши сабаб 2350 долларгача кўтарилган эди.

custom img

Дунё соғлиқни сақлашдан кўра урушларга кўпроқ маблағ сарфламоқда — ЖССТ

2025 йилда глобал ҳарбий харажатлар 2,7 триллион долларга етгани маълум қилинди.

custom img

Эрон АҚШ билан келишув тузишни истамоқда — Трамп

Трамп айрим ОАВларни ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ ёритмаётганлигини танқид қилди.

custom img

Эрон ФИФАдан АҚШнинг Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини бекор қилишни талаб қилди

Спорт вазирининг таъкидлашича, Эрон атрофидаги ҳарбий можаро ва уруш ҳолати мусобақага тайёргарликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Трамп Путиннинг Эрон уранини Россияга кўчириш таклифини рад этди

Мазкур таклиф АҚШ-Исроил ва Эрон урушини якунлаш бўйича келишувнинг бир қисми сифатида кўрилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"