1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда “Мангу аланга”дан сигарет ёққан ўзбекистонликка ҳукм чиқарилди

Суд қарорига кўра, унга 320 соатлик мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.

Россияда “Мангу аланга”дан сигарет ёққан ўзбекистонликка ҳукм чиқарилди

Россия Федерациясининг Свердловск вилоятида Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига бағишланган ёдгорликни ҳурматсизлантириш ҳолати бўйича жиноий иш очилди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 28 июнь куни Среднеуралск шаҳрида содир бўлган. 19 ёшли ўзбекистонлик йигит Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлганларга бағишланган ёдгорлик мажмуасидаги “Мангу аланга”дан сигарет ёққани учун жавобгарликка тортилди.

 

Суд материалларига кўра, мазкур ҳаракат Россия Жиноят кодексининг 354.1-moddasi 3-қисми — ҳарбий шон-шуҳрат рамзларини таҳқирлаш, ватан ҳимоячилари хотирасини очиқдан-очиқ ҳақорат қилиш ва нацизмни реабилитация қилиш бўйича айбланган.

 

Иш алоҳида тартибда кўриб чиқилди. Судланувчи ўз айбини тан олиб, қилган ишидан пушаймон эканини билдирди. Суд қарорига кўра, унга 320 соатлик мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди. Мазкур ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика