Жаҳон

Россияда миграция соҳасида ягона мониторинг тизими ишга туширилиши мумкин

Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги хабарида маълум қилинди.

Россияда миграция соҳасида ягона мониторинг тизими ишга туширилиши мумкин

 

Россия ҳукумати 2023 йилда миграция соҳасидаги ахборотни мониторинг қилиш ва қайд этишнинг ягона тизимини ишга тушириш бўйича эксперимент ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг материалларида айтилади.

 

Шунингдек, хорижий фуқаролар учун хизматларнинг асосий қисмини рақамлаштириш ва иммиграциядан олдинги марказларни (Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон) ташкил этиш бўйича шартномалар имзолаш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, жорий йилда Россия иқтисодиёти тармоқларининг хориждан меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ва 2025 йилгача давлат миграция сиёсати концепциясини актуаллаштириш режалаштирилган.

 

Апрель ойи ўрталарида Россия Мигрантлар федерациясининг собиқ раҳбари Вадим Коженов миграция соҳасидаги ҳозирги вазиятда бир қатор долзарб муаммолар пишиб етилганини таъкидлади. Хусусан, унинг сўзларига кўра, гап хорижликларни миграция рўйхатидан ўтказиш муаммоси ҳақида бормоқда – мавжуд механизмлар эскирган, барча тартиб ва ​​жараёнларни ислоҳ қилиш талаб этилади. Шу муносабат билан Коженов мигрантга алоҳида илова ёки давлат хизматлари порталидаги аккаунт орқали ўзини миграция рўйхатидан ўтиш имкониятини беришни таклиф қилди.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"