Жаҳон

Россияда ногирон эркаклар сони рекорд даражада кўпайди

Россияда 31–59 ёшли эркаклар ўртасида ногиронлар улуши кескин ўсди.

Россияда ногирон эркаклар сони рекорд даражада кўпайди

2023 йилда шу ёш тоифасидаги ногирон эркаклар сони 2,17 миллион кишини ташкил этиб, сўнгги 8 йилдаги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда "Вёрстка" нашри Пенсия ва ижтимоий суғурталаш жамғармасига асосланиб хабар берди.

 

2022 йилда 31–59 ёшлилар тоифасида 1,67 миллион нафар ногирон рўйхатга олинганди. Нашрнинг ёзишича, бир йил ичида бундай шахслар сафи 30 фоизга кенгайган ёки 507 минг нафарга кўпайган.

 

Демограф Алексей Ракша "Вёрстка" билан суҳбатда ногирон эркаклар сони жанговар ҳаракатлар қатнашчилари ҳисобига кўпайган, деган фикрни билдирди.

custom img

Индонезияда 250 киши бўлган йўловчи пароми ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, 41 киши бедарак йўқолган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

custom img

Нью-Йоркда давоси ва вакцинаси мавжуд бўлмаган Бурбон вируси билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди

Олимлар “ёлғиз юлдуз” канаси орқали юқадиган ва махсус давоси мавжуд бўлмаган вирус кутилганидан кенгроқ тарқалган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

custom img

АҚШнинг 109 млн долларлик F-35B қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Учувчи катапулт тизими ёрдамида қутқарилиб, енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

custom img

Қримда электр узилишлари ортидан аҳоли иссиқ овқат учун навбатга турмоқда

Массандра шаҳрида электрсиз қолган аҳолига ҳар куни юзлаб порция иссиқ овқат тарқатилмоқда.

custom img

АҚШ Қешм оролидаги уйга 900 килограммлик авиабомба ташлаган — NYT

Нашр таҳлилига кўра, ҳужум оқибатида бир оила аъзолари ҳалок бўлган, зарба берилган ҳудуд яқинида эса ҳарбий объектлар аниқланмаган.

custom img

Грецияда ёнғинлар кучайди: Европада жазирама янги офатларни келтириб чиқармоқда

Афина яқинидаги аҳоли пунктларидан юзлаб одамлар эвакуация қилинди. Франция ва Испанияда ҳам ёнғинларга қарши кураш давом этмоқда.

custom img

Трамп Эронга янги зарбалар беришни буюрди — WSJ

Ҳужум шу ҳафта охири бошланиши ва бир неча кун давом этиши мумкин.

custom img

Сеутадан Марокашга 70 мингга яқин ноқонуний мигрант қайтарилди

Чегарани кесиб ўтишга уринишлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 67 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"