Сиёсат

Россиядаги айрим мигрантлар такси ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинмоқда

Янги тартиб нафақат Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидан келган мигрантларга балки, Россия фуқароларига ҳам тегишли.

Россиядаги айрим мигрантлар такси ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинмоқда

 

1 мартдан бошлаб Россиядаги айрим мигрантларга такси хизматида ишлаш тақиқланади. Бу ҳақда “Известия” хабар берди.

 

Россияда йўловчи ташиш соҳасида ишга жойлашиш учун чекловлар жорий этилмоқда. Унга кўра, янги тартиб нафақат Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидан келган мигрантларга балки, Россия фуқароларига ҳам тегишли.

 

Энди қатор жиноятлар учун судланган шахслар жамоат транспорти ва таксиларни бошқаришга рухсат этилмайди. Ушбу ўзгартиришлар ҳозирда иш олиб бораётган ҳайдовчилар ва бошқа ходимларга ҳам таъсир қилади.

 

Шундай қилиб, Меҳнат кодексига киритилган янги ўзгартишларга кўра, қуйидагиларни содир этган фуқароларга жамоат транспорти ва таксиларни бошқаришга рухсат этилмайди:

 

  • қотиллик;
  • қасддан баданга оғир шикаст етказиш;
  • талончилик ёки босқинчилик;
  • жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар;
  • жамоат хавфсизлиги, конституциявий тузум асослари ва давлат хавфсизлиги, тинчлик ва хавфсизлик асосларига қарши ўртача оғирликдаги ёки ундан оғирроқ жиноятлар.

 

Эндиликда ишга қабул вақтида номзод судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома ҳам тақдим этиши керак. Ҳаттоки айни вақтда жиноят ишида гумонланувчи бўлганлар ҳам рад жавобини олади.

 

Ушбу талабга риоя қилмаслик ишдан бўшатишга олиб келади.

 

Судланганлик ҳолати олиб ташланган ёки ўчирилган тақдирда ишга жойлашиш учун ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. Ўртача оғирликдаги жиноятлар содир этилганда судланганлик 3 йилга, оғир жиноятлар учун эса 8 йилга автоматик равишда ўчирилган ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Ташриф давомида Эрдоған билан учрашув, Туркий давлатлар ташкилоти саммити ва бизнес музокаралари бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Учрашувда “СамАвто”ни модернизация қилиш ва янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

Эрон элчихоналарининг Самарқанд мероси ҳақидаги постлари юзасидан юзага келган дипломатик баҳсга Теҳрон изоҳ берди.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда икки томонлама келишувлар ижроси ҳамда глобал ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.