Жаҳон

Россияга чегарадош давлат НАТОга қўшилиши мумкин

Бу мамлакатда аҳоли фикри кескин ўзгаргани маълум қилинди.

Россияга чегарадош давлат НАТОга қўшилиши мумкин

 

Финляндия ҳукумати НАТОга аъзоликни муҳокама қилиш учун очиқ. Бу ҳақда мамлакат президенти Саули Ниинистё маълум қилди.

 

"Финляндияда ҳам, Швецияда ҳам вазият ўзгарди. Биринчидан, сўровномалар натижаларига кўра, кўпчилик одамлар НАТОга қўшилишимизни ёқлайди. Шунинг учун биз буни парламентда муҳокама қилишга очиқмиз", — деган у Fox News телеканалига берган интервьюсида.

 

Унинг қўшимча қилишича, бу масала самарали ва имкон қадар тезкор кўриб чиқилади.

 

Февраль охирида Финляндия аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, 53 фоиз респондентлар Шимолий Атлантика блокига қўшилишни маъқуллаган. Ушбу сўровномани ташкиллаштирган Yle телекомпанияси маълумотларига кўра, НАТОга қўшилиш тарафдорлари 2017 йилдан буён 34 фоизга ошган.

 

Маълумот ўрнида: Финляндия ҳарбий жиҳатдан нейтрал давлат ҳисобланади. У шу пайтга қадар ҳам Россия, ҳам Ғарб билан яхши алоқаларга эга бўлган. Хельсинки ЕИ аъзоси бўлса-да, НАТОга кирмаган. Аммо Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси аста-секин альянс томон харакатларга сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина гуманитар ҳалокат ёқасида тургани тўғрисида хабар берилганди. 

custom img

“Ўтмишга нисбатан нафрат келажакдан маҳрум бўлиш билан баробардир” — Тўқаев

Қозоғистон Президенти жамиятни доимий равишда айбдор излашдан воз кечишга чақирди.

custom img

Трамп CNN ва Politico’га тақиқ қўйди, Мелания эса уларни тадбирига таклиф қилди

Трампнинг медиа тақиқига қарамай, Мелания Трамп CNN ва Politico журналистларининг Нью-Йоркдаги тадбирида иштирок этишига рухсат берди.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: овоз бериш санаси маълум бўлди

Сайлов қонунчилигига кўра, овоз бериш январь ойининг тўртинчи чоршанбасида ўтказилади.

custom img

“Биз терроризм қурбонларимиз”: Пезешкиан нутқи вақтида АҚШ делегацияси зални тарк этди

Эрон президенти АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини танқид қилиб, Теҳрон босим остида таслим бўлмаслигини билдирди.

custom img

Покистон Афғонистонга зарба берди: Қандаҳорда портлашлар овози эшитилди

Покистон ушбу зарбалар Кобулдан амалга оширилган дрон ҳужумига жавоб бўлганини айтди.

custom img

“Хитой ва АҚШ рақиб эмас, ҳамкор бўлиши керак” — Си Цзиньпин

Хитой раиси икки давлат ўртасида ҳамкорлик устун, рақобат мўътадил ва келишмовчиликлар назорат қилинадиган барқарор муносабатларни шакллантириш зарурлигини айтди.

custom img

Россия армиясидаги хорижликлар: Украинадаги ҳарбий асирларнинг 10 фоизи чет эл фуқаролари

Улар орасида 55 та давлат вакиллари бор.

custom img

Дунё нон нархи ошишига тайёрланмоқда: буғдой нархи 40 фоизга кўтарилди

Бунга Қора денгиз орқали Россия ва Украинадан дон етказиб беришдаги узилишлар сабаб бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"