Саида Мирзиёева “Заковат-Гамбит” шахмат мусобақаси ғолибларини табриклади
“Биз ғояларимизга ишончсизлик билдирилган даврдан то халқаро эътирофга эришиш ва шахматчиларимиз билан фахрланишгача бўлган йўлни биргаликда босиб ўтдик”, деб ёзган Мирзиёева ўз саҳифасида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева “Заковат-Гамбит” шахмат мусобақаси ғолибларини табриклади.
Қайд этилишича, бу йилги тўртинчи турнирда 2210 нафар шахматчи иштирок этди, улар орасида 286 нафари аёл-қизлар бўлган.
“Биз ғояларимизга ишончсизлик билдирилган даврдан то халқаро эътирофга эришиш ва шахматчиларимиз билан фахрланишгача бўлган йўлни биргаликда босиб ўтдик.
Мен, айниқса қизларимизнинг ғалабаларидан бениҳоя хурсандман, шу ўринда барча қатнашчиларга омад, энг асосийси, ўзларига ишонишларини тилаб қоламан!”, деб ёзган Мирзиёева ўз саҳифасида.







