Ўзбекистон

Самарқандда банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Фуқаро қидирувдаги машинасини кечки вақтларда бошқариб юрган.

Самарқандда банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ижро варақасига асосан, Мажбурий ижро бюросининг Иштихон тумани бўлими иш юритувида жавобгар фуқаро Ф.Э.га нисбатан ижро ҳужжати келиб тушган.

 

Ушбу ҳужжатга кўра, жавобгар Ф.Э.дан даъвогар “КапиталбанкАЖ фойдасига 297 миллион сўм миқдоридаги қарз ундирилиши лозим.

 

Қарздор томонидан белгиланган ихтиёрий муддат ичида ижро ҳужжати талаблари бажарилмагани сабабли, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, унга тегишли “Malibu 2” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинди.

 

Кейинчалик давлат ижрочиси томонидан амалга оширилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қарздорга тегишли “Malibu 2” автомашинаси фақат кечки вақтларда ҳаракатланаётгани аниқланди.

 

Ҳозирда мазкур автомашина белгиланган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган бўлиб, ижро ҳужжатининг тўлиқ ижросини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

custom img

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимият вакиллари пора билан қўлга олинди

Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси 20 миллион сўм, Қорақалпоғистонда эса ҳокимият вакили 3 минг доллар олганда ушланган.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"