Самарқандда банкоматни “тунамоқчи” бўлган йигит ушланди
Йигит ўз “режасини” ярим тунда амалга оширмоқчи бўлган.

Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси Самарқанд шаҳар қўриқлаш бўлими ходимлари жорий йилнинг 26 февралидан 27 февралга ўтар кечаси соат 00:16лар атрофида Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган “Ҳамкорбанк” Самарқанд вилояти филиали биноси олдидаги ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчасида номаълум шахс темир жисм билан банкоматни очаётганини кузатиб, уни қўлга олган.
Фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Самарқанд шаҳар 5-сон ИИБга олиб борилганда ушбу фуқаро 2004 йил туғилган, Жомбой туманида яшовчи фуқаро эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








