Ўзбекистон

Самарқандда эркак 200 граммга яқин михни ютиб юборди

Эркак кучли стресс ҳолатида бўлиб, ўз ҳаракатларини назорат қила олмаган.

Самарқандда эркак 200 граммга яқин михни ютиб юборди

 

Самарқанд вилоятида 29 ёшли эркак ошқозонига ёт жисмлар тушиб кетгани сабабли шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиалига фуқаро қорин соҳасидаги кучли оғриқлар билан олиб келинган.

 

Марказ ахборот хизматининг маълум қилишича, шошилинч қабул бўлимида ўтказилган диагностик ва лаборатор текширувлар натижасида беморнинг ошқозон-ичак тизимида кўп миқдорда металл буюмлар — мих ва саморезлар борлиги аниқланган.

 

Шифокорлар беморга зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказиш зарурлиги ҳақида хулоса чиқарган. Олий тоифали шифокор Йўлдош Қулиев раҳбарлигида барча зарур тайёргарлик ишлари амалга оширилиб, лапаротомия ва гастростомия усулида операция ўтказилган.

 

Жарроҳлик амалиёти давомида беморнинг ошқозонидан умумий оғирлиги қарийб 200 граммни ташкил этувчи металл жисмлар олиб ташланган. Операция бир соатга яқин вақт давом этган.

 

Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда, у мустақил ҳаракатлана олади ва шифокорлар назорати остида даволанишни давом эттирмоқда.

 

Аниқланишича, фуқаро кучли стресс ҳолатида бўлган ва ўз ҳаракатларини назорат қила олмаган ҳолда металл буюмларни ютиб юборган.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

custom img

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

custom img

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Шайха Носир Ал Новайс Ислом цивилизацияси марказидаги экспозициялар, жумладан Қуръони Карим зали ва ноёб тарихий экспонатлар билан танишиб, марказни келажак авлодлар учун муҳим маданий маскан деб эътироф этди.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4–8 апрель кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"