Ўзбекистон

Самарқандда “ҳужра” ташкил қилиб, ноқонуний диний таълим бериб келган эркак ушланди

У моддий манфаат эвазига 7 нафар вояга етмаган ўғил болага диний сабоқ бериб келган.

Самарқандда “ҳужра” ташкил қилиб, ноқонуний диний таълим бериб келган эркак ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаронинг Ургут тумани “Дўстлик” маҳалласидаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, ноқонуний тарзда “ҳужра” ташкил қилгани фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Аниқланишича, махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва тегишли рухсатнома олмаган ушбу шахс моддий манфаат эвазига 2011–2016 йилларда туғилган 7 нафар вояга етмаган ўғил болага ноқонуний диний сабоқ бериб келган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Жиноят кодексининг 229²-моддаси 2-қисми (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"