1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда келин МИБ орқали сепини қайтариб олди

Ижро ҳаракатлари давомида 21 турдаги шахсий мол-мулк қайтарилган.

Самарқандда келин МИБ орқали сепини қайтариб олди

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида Мажбурий ижро бюроси томонидан Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорининг ижроси таъминланиб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

 

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлимига келиб тушган ижро ҳужжатига мувофиқ фуқаро Н.Г. фойдасига келин бўлиб борган хонадондан унга тегишли 21 турдаги шахсий мол-мулк ва келинлик сарполарини қайтариб бериш белгиланган эди.

 

Давлат ижрочиси томонидан мазкур ижро ҳужжати белгиланган тартибда қабул қилиниб, ижро иши қўзғатилди. Ижро жараёнида қарздор томон билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ўзаро музокаралар ўтказилди ҳамда қонун талабларига мувофиқ зарур ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

 

Якунда, холислар иштирокида ижро ҳужжатида кўрсатилган барча 21 турдаги мол-мулк хатловдан ўтказилиб, белгиланган тартибда ундирувчи — фуқаро Н.Г.га топширилди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика