1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда кўзи ожизлар мактаби ўқувчисини автобус уриб кетди

Ҳодиса оқибатидан 11 синф ўқувчи вафот этди.

Самарқандда кўзи ожизлар мактаби ўқувчисини автобус уриб кетди

 

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, 13 май куни соат тахминан 15:30 ларда Самарқанд шаҳар “Рудакий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Беруний-Гагарин” йўналишидаги автомобиль йўлида “ISUZI” русумли автобус ҳайдовчиси машинасини бошқариб бораётган вақтида, йўлдан ҳаракатланиб ўтаётган 59-сон 'Нурли маскан' мактаби ўқувчиси 2004 йилда туғилган, Қ.Д.ни уриб юборган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган пиёда Қ.Д. шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан 15 май куни шифохонада вафот этган.

 

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика