Ўзбекистон

Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган

Ушланганлар орасида Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси ҳам бор.

Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳодиса юзасидан маълумот берди. Унга кўра, 2024 йил 6 октябрь куни вояга етмаган қиз бир неча шахс томонидан зўрлангани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

 

Ариза юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу ҳолатга Қўшработ тумани прокуратурасининг иш юритувчиси ҳам алоқадорлиги аниқланган.

 

У жорий йил 30 октябрь куни вилоят прокурорининг тегишли буйруғи билан прокуратура органларидан ишдан бўшатилган.

 

Терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳамда тайинланган судга оид тиббиёт ва биологик экспертизалари натижаларига кўра, 31 октябрь куни Иштихон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Сўнг жиноят иши терговга тааллуқлилиги бўйича ички ишлар органига юборилган.

 

Олиб борилган тергов ҳамда тезкор тадбирлар давомида 9 нафар гумонланувчи аниқланиб, терговга жалб қилинган. 8 нафар шахс, шу жумладан Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган. Бир нафар гумонланувчини ушлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Қайд этилишича, ҳозирда жиноят иши тергови устидан прокуратура назорати ўрнатилган.

 

Маълумот учун, қиз 2024 йил 23 сентябрь куни ўғирлаб кетилган. Орадан маълум вақт ўтгач, қариндошлари қиз йўқолгани ҳақида ариза ёзишган. Жабрланувчи орадан 13 кун ўтиб, 6 октябрь куни баданида зўравонлик излари билан топилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш маросимида ҳамда ифторликда иштирок этиб, нутқ сўзлади

Давлат раҳбари ушбу мажмуа илм-фан, маърифат ва тарихий меросни ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда муҳим рол ўйнашини қайд этди.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази сўз гўзаллигининг олий ифодаси

Ислом цивилизацияси маркази нафақат илм-фан хазинаси, балки Ислом хаттотлик санъатининг олий намунасини ўзида ифода этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз арафасида ўз эшикларини очган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Марказ 10 гектар ҳудудни эгаллайди, уч қаватли бино эса 42 минг квадрат метр майдонга эга.

custom img

Самарқандда болача ҳожатхонага тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари болакайнинг ҳаётини сақлаб қолди

custom img

Ўзбекистонда кредит рекламаларида уни тўлай олмаслик ҳақида ҳам огоҳлантириш берилади

Ушбу ўзгариш аҳолининг кредит хатарларига оид хабардорлигини ошириш ва масъулиятли қарз олиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.

custom img

Солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошган фуқароларнинг электр тўлови чекланади

Мазкур тизим тажриба тариқасида Наманган вилоятида жорий қилинади.

custom img

Ўзбекистонда Хитой ўйинчоқларида болалар учун хавф аниқланиб, савдодан чиқарилмоқда

Ўйинчоқлар бола сўлаги ва тер таъсирига чидамсиз бўлиб, улардан зарарли кимёвий моддалар ажралиб чиқиши мумкинлиги аниқланди.

custom img

Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилиши айтилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазият юзасидан расмий муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"