Самарқанд вилоятида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш соҳасида тўпланган қарздорликларни ундириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтган йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан ичимлик суви хизматлари учун юзага келган қарздорликларни ундириш билан боғлиқ жами 6 130 та ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилди. Ушбу ижро ҳужжатларининг умумий қиймати 43 млрд сўмни ташкил этди.
Олиб борилган ижро тадбирлари натижасида 5 394 та ижро ҳужжатининг ижроси таъминланиб, жами 35,5 млрд сўм ундиришга эришилди. Шу жумладан, 4 288 та ижро иши бўйича 12,9 млрд сўмдан ортиқ маблағ қарздорлардан амалда ундирилди.
Шунингдек, қарздорликларни бартараф этиш мақсадида қарздорларга тушунтириш ишлари олиб борилди, ихтиёрий тўлов қилиш учун муддатлар белгиланди ҳамда қонунчиликда назарда тутилган мажбурий ижро чоралари қўлланилди. Натижада, вилоят бўйича ичимлик суви хизматлари учун қарздорликлар сезиларли даражада камайди.


