Ўзбекистон

Самарқандда яна савдо дўкони ёниб кетди

Ҳодисага электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда.

Самарқандда яна савдо дўкони ёниб кетди

 

Бугун, 20 июнь куни Самарқанд шаҳрида фуқарога тегишли савдо дўкони ва омборхонада ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.


Қайд этилишича,  бугун соат 19:25 да Самарқанд шаҳри “Боғисарой” МФЙ Спитамин шоҳкўчаси 68-уйда жойлашган “Саидабегим” оилавий корхонасига қарашли омборхона ва савдо дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБ хабар келиб тушган.


Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:28 да етиб борган ва ёнғин соат 20:35 да тўлиқ ўчирилган. Уни бартараф этишга 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус сув ташиш техникаси жалб этилган. 


Дастлабки маълумотларга кўра, омборхона ва савдо дўконининг тахминан 210 квдрат метр майдонида шифт, том қисми ва омборхона ичидаги пахта тойлари ёниб зарарланган. 350 квадрат метр майдон ёнғиндан сақлаб қолинган.


“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин тахминан электр симларининг қисқа туташувидан содир бўлган”, — дейилади хабарда.


Ҳозирда ёнғиндан  келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги савдо дўконларида ёнғин юз берганди. Бундан ташқари, 5-июн куни Нарпай туманидаги деҳқон бозорида ҳам йирик ёнғин содир бўлган.

 

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси таркибида 12 та штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳам ташкил этилди.

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

«Райҳон оилавий миллий таомлари» таъсисчиси Одилхон Исмоилов озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эди.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Лойиҳа доирасида болаларга уйда тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилади.

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Шуҳрат Холмуҳаммедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш ва олий даражадаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt'ни ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариб, ёритиш устунига урилган.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.