Ўзбекистон

Cамарқанддаги фермер хўжалигида бир киши ўлдириб кетилди

Иш юзасидан икки нафар шахс тергов қилинмоқда.

Cамарқанддаги фермер хўжалигида бир киши ўлдириб кетилди

 


Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Элмурод Қурбонов” номли фермерлар уюшмасида мудҳиш қотиллик юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураcи ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. 

 

Маълум қилинишича, воқеа 8 май куни Каттақўрғон тумани “Найман” маҳалласи содир бўлган. 

 

Суд тиббий экспертининг маълумотномасига кўра, марҳум Ф.Қ.нинг танасида, яъни ўнг елка бўғими,  ўнг тирсак буғими, ўнг тизза буғими соҳасида, ҳамда кўкрак қафаси чап томонида шилинмалари, кўкрак қафаси орқа юзасида санчилиб кесилган яралари, кўкрак қафаси орқа юзаси плевра бўшлиғига тешиб ўтиб, иккала ўпкани жароҳатловчи санчилиб кесилган яралари бўлиб, марҳумнинг ўлими ички ва ташқи қон кетишдан келиб чиққанлиги кўрсатилган. 

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан  томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар фуқаролар гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

 

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси таркибида 12 та штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳам ташкил этилди.

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

«Райҳон оилавий миллий таомлари» таъсисчиси Одилхон Исмоилов озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эди.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Лойиҳа доирасида болаларга уйда тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилади.

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Шуҳрат Холмуҳаммедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш ва олий даражадаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt'ни ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариб, ёритиш устунига урилган.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.