1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Саудия Арабистонининг энг қиммат футболчилари

Роналду рўйхатнинг 20-ўрнида қайд этилди.

Саудия Арабистонининг энг қиммат футболчилари

 

Трансфермаркт Саудия Арабистони Про-лигаси футболчиларининг нархини қайтадан баҳолади. Криштиану Роналду энг қиммат футболчилар рўйхатида бор-йўғи 20-ўринда қайд этилди. Кучли олтиликка қайси футболчилар киритилди? Қуйида бу ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

 

5-6-ўрин - Александр Митрович

 

"Ал-Ҳилол" ҳужумчисининг нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.

 

5-6 ўрин - Малком

 

"Ал-Ҳилол" вингерининг нархи ҳам 25 миллион евро этиб белгиланган.

 

2-4-ўрин - Иван Тоней

 

"Ал Аҳли" клуби ҳужумчиси 28 миллион еврога баҳоланган.

 

2-4 ўрин - Моҳамед Симакан

 

"Ал-Ҳилол" ҳимоячисининг нархи 28 миллион еврони ташкил этмоқда.

 

2-4-ўрин - Рубен Невес

 

"Ал-Ҳилол" ярим ҳимоячисининг нархи 28 миллион евро эканлиги қайд этилган.

 

1-ўрин - Мусса Диаби

 

"Ал Иттиҳод" вингери 35 миллион еврога баҳоланган.

 

 

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг нархи бор-йўғи 12 миллион еврони ташкил этади, бу эса чемпионатдаги энг қиммат футболчилар рўйхатида 20-ўринга тўғри келади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика