1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Саудия қироли касалхонага ётқизилди

У пневмонияга чалингани айтилмоқда.

Саудия қироли касалхонага ётқизилди

 

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд пневмонияга чалиниб, касалхонага ётқизилди.

 

Унга Жидда шаҳридаги шифохонада шундай ташхис қўйилган. Қирол юқори иситма ва бўғимлардаги оғриқлар туфайли текширув учун 19 май куни касалхонага ётқизилган.

 

“Икки муқаддас даргоҳ қўриқчиси Жидда шаҳридаги "Ас-Салом" қироллик клиникасида тиббий кўрикдан ўтди, унда пневмония борлиги аниқланди ва шифокорлар яллиғланишни тўхтатиш учун қирол антибиотик терапиясини олиши кераклигига қарор қилди”, — дейилади хабарда.

 

Бундан аввал Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд 24 апрель куни касалхонага ётқизилганди. Ўшанда у режали текширувдан сўнг касалхонадан чиқарилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика