Жаҳон

Саудия Валиаҳди Оқ уйда Трамп билан музокараларни бошлади

Муҳаммад бин Салмон АҚШ Президенти билан ёпиқ эшиклар ортида мудофаа, ядровий ҳамкорлик, Исроил билан алоқаларни нормаллаштириш каби стратегик масалаларни муҳокама қилади.

Саудия Валиаҳди Оқ уйда Трамп билан музокараларни бошлади

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд жуда муҳим музокаралар ўтказиш мақсадида Вашингтондаги Оқ уйга ташриф буюрди. ОАВ хабарларига кўра, шаҳзода Америка Президенти Доналд Трамп билан юзма-юз, ёпиқ эшиклар ортида учрашув ўтказади. Шунингдек, у Америка сиёсий доираларининг нуфузли вакиллари билан кечки ишчи овқатда иштирок этиши кутилмоқда.

 

Ушбу олий даражадаги учрашувда томонлар бир қатор стратегик ва долзарб масалаларни муҳокама қилишни режалаштирган. Энг аввало, янги мудофаа шартномасини имзолаш, Саудия Арабистонига Американинг замонавий Ф-35 қирувчи самолётларини сотиш имкониятлари, шунингдек, ядровий энергия соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш каби ҳарбий-техник ва энергетик масалалар диққат марказида бўлади.

 

Бундан ташқари, Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатлар, хусусан, Исроил билан алоқаларни нормаллаштириш бўйича мумкин бўлган келишувлар ҳам муҳокама қилинади. Шунингдек, тез ривожланаётган сунъий интеллект (АИ) технологиялари борасида ҳамкорлик ўрнатиш ва минтақадаги энг оғриқли нуқта – Ғазода ўт очишни тўхтатиш юзасидан музокаралар ўтказиш кутилмоқда. Бу учрашув нафақат икки давлат, балки бутун Яқин Шарқнинг келажакдаги сиёсатини белгилаб бериши мумкин.

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

custom img

Дубайдан Тошкентга йўловчиларсиз парвоз амалга оширилди

Форс кўрфазидаги нотинчлик туфайли ҳаво ҳудуди ёпилган Дубай халқаро аэропортидан Тошкентга илк техник рейс учирилди.

custom img

"Эронга қарши операцияни қанча керак бўлса, шунча давом эттиришга тайёрмиз" — Трамп

Дастлаб барча ҳаракатларни 3–4 ҳафта ичида якунлаш режалаштирилганига қарамасдан амалиёт муддати чўзилиши ҳам мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

custom img

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

custom img

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

IDFнинг таъкидлашича, IRGC кўпинча ёлғон маълумотлар тарқатади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"