Англия терма жамоаси бош мураббийи ўз лавозимини тарк этди. Бу Саутгейтнинг ўз қарори сифатида тақдим этилган. Кўринишидан, раҳбарият шартномани узайтирмоқчи бўлган, аммо мураббий бунга рози бўлмаган. У ОАВ босимидан чарчаган бўлиши мумкин. Бундай вазиятда Саутгейтда ўзини назорат қилолмаётганини ҳис қилиши мумкин ва у шунинг учун кетишни афзал деб топган.
Саутгейтга ҳар доим ғалати муносабатда бўлишган ва Евро-2024 фонида у замонамизнинг энг баҳсли мураббийига айланди. Саутгейт ҳақидаги мунозаралар одатда шундай бўлиб ўтди.
Англия зерикарли футбол кўрсатди. Ушбу ҳимоявий ўйинни томоша қилишнинг иложи йўқ. Бундай таркиб билан «автобус» қўйиш қанчалик асосли?
— Аслида футбол бошқача бўлиши мумкин. Ҳимояда ўйнаш ҳам футбол. Саутгейт бу услуб билан яхши натижаларга эришди: ЖЧ-2018 ярим финали, Евро-2020 финали, ЖЧ-2022 чорак финали, Евро-2024 финали.
Нима бўлганда ҳам футболда асосий нарса совринлар. Саутгейтда ажойиб авлод ва иккита жаҳон чемпионати билан икки евро бор эди?
— Демак, Англия Саутгейтгача ҳам 50 йил давомида ҳеч қандай совринга эга бўлмаган. Свен-Горан Эрикссон ҳам ёмон авлодга эга бўлмаган. Унда Терри, Фердинанд, Лемпард, Жеррард, Бекхем, Скоулз, Оуэн Руни каби футболчилар бўлган.
Ушбу форматдаги баҳслар ҳали кўп давом этиши мумкин. Гарчи Саутгейт даври тез орада носталжи билан эсга олинсада. Мураббий алмашгани билан Англияда ҳаммаси яхши бўлиб қолмайди. Ишларни тизимли амалга ошириш лозим бўлади.
Қайсидир маънода Англия терма жамоасида Ҳарри Кейннинг руҳий ҳолати ҳам таъсир ўтказиши мумкин. Унга кубок етишмаяпти. Бу аллақачон терма жамоа учун ҳам асосий масалага айланган ва фақатгина мураббийни алмаштириш билан вазият тўғриламайди.


