Жаҳон

Сеул Киевга ҳужумкор қуроллар берганми?

Кеча Россия Президенти Жанубий Кореяни Украинага қурол етказиб беришда айблаганди.

Сеул Киевга ҳужумкор қуроллар берганми?

 

Сеул Киевга ҳужумкор қуролларни бермаган. Бу ҳақда Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ель маълум қилди.

 

Пайшанба куни Владимир Путин "Валдай" клубидаги нутқида Корея Республикасини Украинага қурол етказиб беришга қарор қилганини айтганди. Шунингдек, Россия етакчиси агар Москва КХДРга қурол жўнатса, бу Сеулга ёқмаслигини ҳам таъкидлади.

 

"Биз Украинага гуманитар ёрдам бериш масаласида халқаро ҳамжамият билан биргамиз ва ҳеч қандай ҳужумкор қуроллар бермаганмиз. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам бу суверенитет масаласи", — деган Юн Сок Ель журналистлар билан суҳбатда.

 

Сеул АҚШнинг энг муҳим иттифоқчиларидан бири бўлса-да, Украинага ҳужумкор қуроллар беришдан қочиб келади. Бу Россия билан иқтисодий масалаларда келишмовчиликлардан қочиш ҳамда Москванинг Шимолий Кореяга таъсири билан изоҳланади.

 

"Биз барча давлатлар, хусусан, Россия билан яхши муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз", — деган Жанубий Корея Президенти.

 

Аввалроқ Исроил Президенти унинг мамлакати нима учун Украинага қурол етказиб бера олмаслигини очиқлаганди

custom img

Россия ва Украина Пасха муносабати билан вақтинчалик сулҳга келишди

Украина Президенти ҳам Пасха таҳдидларсиз нишонланиши кераклигини билдирди.

custom img

Можтабо Хоманаийнинг соғлиғи яхши ва вазиятни назорат қилмоқда — Эрон ТИВ

Теҳрон Хоманаий ҳақида тарқалган соғлиғи билан боғлиқ миш-мишларни рад этди.

custom img

Эронда Али Хоманаий хотирасига бағишланган мотам тадбирлари ўтказилмоқда

Тадбирлар 10 апрелга қадар давом этади.

custom img

Ҳарбий жиноят: 250 одам қириб ташланди

Исроилнинг Ливанга қилган ҳужуми оқибатида 254 киши ҳалок бўлди. Ливанда миллий мотам куни эълон қилинди.

custom img

Чечен бўлинмалари Эрон учун жанг қилмайди — Рамзан Қодиров

Қодиров Эроннинг Форс кўрфазидаги мамлакатларга ҳужумини қоралаб, араб давлатлари билан “биродарлик” муносабатида эканини таъкидлади.

custom img

Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумида Белгия ташқи ишлар вазирининг ўлишига бир бахя қолди

У ҳужумлар пайтида Ливан президенти билан учрашувда бўлган.

custom img

Исроилнинг Ливанга ҳужумлари 250 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди

Ливан бош вазири Исроилни “ҳимоясиз тинч аҳолига зарба беришда” айблади.

custom img

Эрон сулҳни бекор қилиши мумкин — ОАВ

Теҳрон Ливандаги вазият сабаб сулҳ шартларини қайта кўриб чиқмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Сеул Киевга ҳужумкор қуроллар берганми?