Германиянинг “Шалке 04” клуби ўзининг расмий сайтида жамоа ҳомийси - Россиянинг “Газпром” трансмиллий энергетика компанияси билан шартнома муддатидан олдин бекор қилингани ҳақида эълон қилди.
“Шалке 04” клуби директорлар кенгаши Кузатув кенгашининг розилиги билан “Газпром” билан ҳамкорликни муддатидан олдин тугатишга қарор қилди. Ижроия кенгаши ва Кузатув кенгаши амалдаги Бош ҳомий вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда ва қўшимча маълумотлар ўз вақтида эълон қилинади”, — дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, “Газпром” 2007 йилдан бери немис жамоасининг ҳомийси ҳисобланади. Ҳамкорлик ўрнатилиши туфайли “Газпром” логотипи клуб спорт формасининг олд томонида жойлашган эди.
Аввалроқ, “Бавария” Левандовски ўрнига Ҳоландни сотиб олмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


