Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти билан телефонлашди

Суҳбатда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти билан телефонлашди

23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

 

Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида АҚШ Президентини яқинлашиб келаётган янги йил байрамлари билан табриклаб, дўст Америка халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

 

Дональд Трамп, ўз навбатида, Ўзбекистон етакчиси ва халқига ўзининг ҳамда АҚШ халқининг самимий саломи ҳамда табрикларини йўллаб, янги йилда бахт-саодат, муваффақиятлар ва янги зафарлар тилади.

 

Президентлар олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини, шунингдек, Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини батафсил кўриб чиқдилар.

 

Давлатимиз раҳбари Президент Дональд Трампнинг жорий йилда ички ва ташқи сиёсатда эришган муваффақиятларига юксак баҳо бериб, унинг ўткир халқаро инқирозлар ва можароларни ҳал этиш борасидаги самарали саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.

 

Икки томонлама сиёсий мулоқот ва алмашинувлар, айниқса, етакчилар даражасида фаоллашиб, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантиришда янги босқични бошлаб бергани ва уни аниқ мазмун билан бойитгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Фуқаро авиацияси, автосаноат, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, энергетика ва кимё, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа соҳаларда ўнлаб миллиард долларлик қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 

Амалдаги лойиҳа ва дастурларни самарали илгари суриш ҳамда янгиларини ишлаб чиқиш мақсадида Америка – Ўзбекистон ишбилармонлар ва инвестициялар кенгаши ташкил этилди. Қўшма Инвестиция фондини таъсис этиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда.

 

Ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги механизми ишга туширилди. Ўзбекистоннинг учта вилояти делегациялари Америка штатлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ушбу мамлакатда бўлди.

 

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу маънода, кўп томонлама ҳамкорлик, жумладан, “С5+1” форматининг аҳамияти таъкидланди.

 

Суҳбат якунида томонлар олий даражадаги фаол мулоқотларни давом эттириш ниятини тасдиқладилар ҳамда амалий ҳамкорлик бўйича қўшма ташаббус ва дастурларни илгари суришга келишиб олдилар.

 

Ўзбекистон Президенти Америка етакчисини ўзи учун қулай муддатда мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди.

custom img

Қатарда круиз кемасида бўлган 71 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

Доҳада қийин аҳволга тушиб қолган 91 нафар Ўзбекистон фуқароси элчихона вакиллари ёрдамида уй-жой билан таъминланди.

custom img

ТОП-300 олийгоҳларга кирган ёшлар ва педагогларга 20 минг долларгача таълим кредити берилади

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтарилади

custom img

Миллий дастур платформаси энди барча фойдаланувчилар учун очиқ

Платформа хорижий тилларни юқори малакали мутахассислардан ўрганиш имконини беради.

custom img

Марғилондаги мактабда аёлни дўппослаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Дастлаб эркак аёлнинг фарзандини ураётган бўлган.

custom img

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"