Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Улар минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

 

Бугун, 16 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳридаги Туркий давлатлар ташкилоти фавқулодда саммити доирасида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

 

Ўтган йилги тарихий аҳамиятга эга олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Турли даражалардаги фаол мулоқот ва алмашинувлар, яқинда ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг самарали якунлари, товар айирбошлаш кўрсаткичлари ошаётгани ва устувор тармоқларда шериклик кенгайиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

 

“Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш ишларини бошлаш ҳамда энергетика, машинасозлик, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда муҳим кооперация лойиҳаларини илгари суришга муҳим эътибор қаратилди.

 

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

 

custom img

Трамп жамоаси ичида келишмовчилик юзага келди — Bild

Эронга қарши уруш фонида АҚШ витце-президенти Жей Ди Венс ва Давлат котиби Марко Рубио ўртасида зиддият пайдо бўлган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни табриклади

Қозоғистондаги референдумда қарийб 90 фоиз овоз билан янги Конституция лойиҳаси маъқулланди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа 5 000 нафар денгиз пиёдаси ва қўшимча ҳарбий кемаларни юборади

Шунингдек, АҚШ денгиз флотининг амфибия жанговар кемаси USS Tripoli ҳам Яқин Шарққа йўналтирилмоқда.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Нахчивондаги дрон ҳужуми масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон томони мазкур ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият кескинлиги ва ҳудуддаги хавфлар муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон ва БАА етакчилари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Мулоқот давомида минтақада тинчликни сақлаш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"