Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазири билан учрашди

Мулоқотда ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазири билан учрашди

 

Бугун, 5 май куни Президент Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди.

 

Ўзбекистон–Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Учрашув аввалида Бош вазир Алихан Смаилов давлат раҳбарига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. 2022 йилда товар айирбошлаш 18 фоизга, жорий йил бошидан эса 12 фоизга ошди. Уч мингдан зиёд қўшма корхона фаолият юритмоқда. Юк ташиш ҳажми ортмоқда. Фаол гуманитар алмашинувлар давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Президенти Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг сермаҳсул якунларига, энг аввало, устувор иқтисодий лойиҳаларни, шу жумладан, Саноат кооперацияси халқаро марказини ташкил этишни илгари суриш бўйича келишувларга эришилганига юксак баҳо берди.

 

Яқин йилларда 10 миллиард доллар мақсадли кўрсаткичига эришиш учун савдони кўпайтириш ва экспорт-импорт амалиётларининг мутаносиблигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда ташқи савдо компанияси фаолиятини тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Бундан ташқари, машинасозлик, энергетика, қазиб чиқариш саноати, транспорт ва логистика, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинди.

 

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Ташриф давомида Эрдоған билан учрашув, Туркий давлатлар ташкилоти саммити ва бизнес музокаралари бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Учрашувда “СамАвто”ни модернизация қилиш ва янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

Эрон элчихоналарининг Самарқанд мероси ҳақидаги постлари юзасидан юзага келган дипломатик баҳсга Теҳрон изоҳ берди.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда икки томонлама келишувлар ижроси ҳамда глобал ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.