Президент Шавкат Мирзиёев Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрига келди.
Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аеропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 декабрга мўлжалланган.


