Сиёсат

Татаристон раҳбари Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига ҳамдардлик билдирди

Нижнекамскдаги дрон ҳужуми оқибатида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам ҳалок бўлган эди.

Татаристон раҳбари Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига ҳамдардлик билдирди

Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Нижнекамск шаҳрига уюштирилган дрон ҳужуми оқибатида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонга ҳамдардлик телеграммаларини йўллади. Бу ҳақда Татаристон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Нижнекамскдаги ҳужум оқибатида жами 13 киши, жумладан, бир нафар бола ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор.

 

Минниханов ўз телеграммаларида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг яқинларига зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлаган.

 

Татаристон раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, оғир дамларда уларга сабр-тоқат ва матонат тилаган. Шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.

 

Аввалроқ 10 август куни эрталаб Татаристоннинг қатор саноат ва фуқаролик объектларига дронлар орқали ҳужум қилингани хабар қилинган эди. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 13 киши, жумладан, 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди. 70 дан ортиқ киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган, 21 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.

 

Ҳодиса юзасидан Россия Тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Татаристонда 10 август мотам куни деб эълон қилинган.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"