Сиёсат

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги Мамай пункти қайта очилиши мумкин

Шунингдек, Карбен–Мамай автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда.

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги Мамай пункти қайта очилиши мумкин

 

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида 2020 йилда ёпилган Мамай назорат-ўтказиш пунктини қайта очиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, Карбен–Мамай автомобиль йўлини қуриш масаласи ҳам халқаро назорат-ўтказиш пункти лойиҳаси доирасида кўриб чиқилмоқда.

 

Бу ҳақда 18 август куни Қирғизистон президентининг махсус топшириқлар бўйича махсус вакили Бакит Торобаев маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, пунктнинг қайта очилиши икки давлатнинг чегарадош ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва туризм алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Торобаевга кўра, назорат-ўтказиш пункти ишга туширилса, маҳаллий аҳоли маҳсулотларини қўшни давлатга экспорт қилиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, Падиш-Ота, Сари-Челек ва Қора-Қамиш каби туристик масканларга сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда ҳудуддаги иқтисодий фаолликни кучайтириш кутилмоқда.

 

Мамай назорат-ўтказиш пункти 2020 йилда ёпилган. Сўнгги йилларда Қирғизистон парламенти депутатлари уни қайта очиш масаласини бир неча бор кўтарган.

 

Маълумот учун, 2026 йил июль ойида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара ўтиш пунктлари сонини 15 тадан 30 тагача оширишга келишиб олган. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолиш имконияти берилган.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.