Сиёсат

Нарендра Моди 28 август куни Ўзбекистонга келади

Ташрифдан сўнг Ҳиндистон бош вазири ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга боради.

Нарендра Моди 28 август куни Ўзбекистонга келади

 

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 28 август куни Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Ташрифдан сўнг Ҳиндистон ҳукумати раҳбари 31 август ва 1 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида ўтказиладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга йўл олади.

 

Бўлажак ташриф Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилиши кутилмоқда. Музокараларда иқтисодий алоқалар, транспорт-логистика, мудофаа, кончилик ва муҳим минераллар, фармацевтика, технологиялар ҳамда бошқа истиқболли йўналишлар муҳокама қилиниши мумкин.

 

Ташрифга тайёргарлик ишлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Нью-Деҳлига ташрифи давомида ҳам муҳокама қилинган. У Ҳиндистон ташқи ишлар вазири С. Жайишанкар билан учрашиб, Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўриш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилган.

 

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми 2025 йилда 1,3 миллиард долларга етган. Томонлар фармацевтика, тиббий технологиялар, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, муҳандислик, автомобилсозлик, электроника, тўқимачилик ва кимё саноати каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқда.

 

Транспорт-логистика масаласи ҳам икки давлат муносабатларида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида тўғридан-тўғри қуруқлик йўлининг мавжуд эмаслиги сабабли томонлар Эрон орқали Марказий Осиёга чиқиш, жумладан, Чабаҳар порти ва Халқаро Шимол–Жануб транспорт йўлаги имкониятларидан фойдаланишга катта эътибор қаратмоқда.

 

Шунингдек, кончилик ва муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласи ҳам кун тартибидан ўрин олиши кутилмоқда. Ҳиндистоннинг илғор ишлаб чиқариш, электроника ва тоза энергетика каби стратегик тармоқлар учун зарур минералларга бўлган эҳтиёжи Ўзбекистоннинг табиий ресурслари билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини оширмоқда.

 

Мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги алоқалар ҳам икки томонлама муносабатларнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Икки мамлакат қуролли кучлари мунтазам равишда «Дўстлик» қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказиб келмоқда. Афғонистондаги вазият, терроризм, экстремизм ва наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш масалалари ҳам Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг умумий манфаатлари доирасида муҳим аҳамият касб этади.

 

Нарендра Модининг Ўзбекистонга аввалги ташрифлари 2015, 2016 ва 2022 йилларда амалга оширилган. Бўлажак ташриф икки давлат ўртасидаги сиёсий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва мавжуд ҳамкорликни аниқ иқтисодий лойиҳалар билан бойитишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.