Сиёсат

Эрон Ўзбекистоннинг АҚШ-Исроил урушидаги позициясини олқишлади

Эрон ташқи ишлар вазири Ўзбекистоннинг Теҳроннинг АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий тажовузига оид позициясини юқори баҳолаб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Эрон Ўзбекистоннинг АҚШ-Исроил урушидаги позициясини олқишлади


Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳронда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Алоев билан учрашувда Тошкентнинг АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари юзасидан билдирган позициясини олқишлади. Учрашув 17 август куни бўлиб ўтган. Бу ҳақда Тasnim news хабар берди.


 
Алоев Теҳронга Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги саккизинчи сиёсий маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун борган. Ароқчи Ўзбекистоннинг Эронга нисбатан тутган позициясини «принципиал» деб баҳолаб, мамлакатнинг Эрон инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий хотирасига бағишланган маросимга юқори даражадаги делегация юборганини ҳам алоҳида қайд этган.


 
Эрон ташқи ишлар вазири Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги сиёсий алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро ташриф ва алмашинувларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, икки давлат муносабатларидан фойдаланиб, Эрон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини билдирган.


 
Унинг фикрича, бундай ҳамкорлик минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ва савдо алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилиши мумкин.


 
Ўз навбатида, Баҳромжон Алоев Ўзбекистоннинг Эрон билан ўзаро манфаатли барча йўналишларда кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Ароқчига саломини етказган.
 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Эрон Ўзбекистоннинг АҚШ-Исроил урушидаги позициясини олқишлади | Zamon.uz