Сиёсат

Иссиқкўлда Марказий Осиёда илк бор F1H2O жаҳон чемпионати босқичи бошланди

Очилиш маросимида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари иштирок этди.

Иссиқкўлда Марказий Осиёда илк бор F1H2O жаҳон чемпионати босқичи бошланди

 

Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари Иссиқкўлда сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-присининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

 

         

 

Норасмий Маслаҳат учрашуви дастури доирасида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга спортчиларнинг саралаш пойгасини кузатди.

 

         

 

Мусобақа Халқаро сув-мотор спорти иттифоқи шафелигида ўтказилаётган ва “сувдаги Формула-1” номи билан машҳур F1H2O жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи ҳисобланади.

 

             

 

Қирғизистон Гран-приси Марказий Осиёда илк бор мезбонлик қилаётган F1H2O жаҳон чемпионати босқичи бўлиб, унда дунёнинг турли мамлакатларидан профессионал жамоалар ва спортчилар иштирок этмоқда.

 

           

 

Мусобақа дастуридан спортчиларнинг машғулотлари, саралаш баҳслари ҳамда соатига 220 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи тезюрар қайиқлар иштирокидаги асосий пойга ўрин олган.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар

Тадбирда икки мамлакатнинг 200 нафардан зиёд расмий ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

custom img

Белградда Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Сербия 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноатда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилди.

custom img

Сербияда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимдан сўнг икки давлат раҳбарлари олий даражадаги музокараларни бошлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти шарафига Сербияда расмий қабул маросими бўлиб ўтди

Ташриф шарафига “Кула Белград” биноси Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сербияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва бизнес-форум ўтказилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Жаҳон божхона ташкилоти бош котибини қабул қилди

Учрашувда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, тизимни рақамлаштириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистонда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"