1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Токиодан Санкт-Петербургга жўнаб кетди

Президент Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг йиғилиши ва МДҲ етакчиларининг норасмий саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Токиодан Санкт-Петербургга жўнаб кетди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифининг тадбирларга бой дастурини якунлаб, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташриф билан жўнаб кетди. Давлат раҳбари у ерда бўлиб ўтадиган Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги етакчиларининг норасмий саммитида иштирок этади.

 

Токио шаҳрида ўтган ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Япония Императори Нарухито, Бош вазир Санаэ Такаичи, парламент раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, шунингдек, етакчи олий таълим муассасалари ректорлари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ташрифнинг муҳим натижаларидан бири сифатида Ўзбекистон ва Япония ўртасида “Келажак авлодлар учун кенгайтирилган стратегик шериклик” тўғрисидаги қўшма баёнот имзоланди. Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, экология, транспорт, шаҳарсозлик ва туризм каби устувор йўналишларда қатор келишувларга эришилди. Япония билан тадбирлар якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев “Xaneda” халқаро аэропортидан Санкт-Петербургга кузатиб қўйилди. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика