1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Япония тадбиркорларини Ўзбекистондаги фойдали қазилмалар соҳасига инвестиция киритишга чақирди

Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги бизнес форумда икки давлат ҳукумати ва бизнес вакилларини ўз ичига олган 150 га яқин иштирокчи қатнашган.

Шавкат Мирзиёев Япония тадбиркорларини Ўзбекистондаги фойдали қазилмалар соҳасига инвестиция киритишга чақирди

 

Марказий Осиё + Япония саммитида иштирок этиш учун борган Токиога Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев форумда нутқ сўзлаб, Япония хусусий секторини Марказий Осиё давлатидаги стратегик фойдали қазилмалар соҳасига сармоя киритишга чақирди. Бу ҳақда “NHK World News” хабар қилди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги бизнес форумда икки давлат ҳукумати ва бизнес вакилларини ўз ичига олган 150 га яқин иштирокчи қатнашган.

 

“Мирзиёев япон компаниялари Ўзбекистонда саноатлаштириш жараёнини жадаллаштиришга, жумладан илғор технологияларни жорий этишга, шунингдек меҳнат унумдорлиги ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга фаол ҳисса қўшишига умид билдирди”, — дейилади хабарда.

 

Президент барқарор энергия таъминоти ва критик фойдали қазилмаларни ривожлантириш соҳаларини инвестиция учун устувор йўналишлар сифатида алоҳида таъкидлаган.

 

Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Аказава Рёсей Япония хусусий сектор ташаббусларини қатъий қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшишини маълум қилди.

 

Форум доирасида Ўзбекистонда фаолият юритаётган Япония компаниялари қайта тикланувчи энергия ва минерал қазиб олиш соҳаларидаги амалдаги ишлари ҳамда келгуси режаларини тақдим этди. Ўзбек компанияси вакили эса мамлакатга Япониянинг жаҳонда етакчи технологиялари зарурлигини, шу билан бирга, инвестиция муҳити сўнгги йилларда сезиларли даражада яхшиланганини билдирган.

 

Нашрнинг ёзишича, Марказий Осиё минтақаси бой фойдали қазилмалар ва энергетик ресурсларга эга бўлиб, Япониянинг иқтисодий хавфсизлиги учун тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика