Спорт

Шахмат Олимпиадаси. Эркаклар жамоаси ғалаба қозонди, қизларда дастлабки мағлубият

Венгрияда 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Шахмат Олимпиадаси. Эркаклар жамоаси ғалаба қозонди, қизларда дастлабки мағлубият

 

15-cентабрь куни 5-тур доирасида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Молдова, қизлар эса Грузия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Амалдаги чемпионлар 3,5 : 0,5 ҳисобида ғалаба қозонди. Қизлар жамоаси эса мусобақада иккинчи рақам остида сараланган жуда кучли терма жамоа Грузияга 1,5 : 2,5 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

Эркаклар:

Ўзбекистон — Молдова 3,5 : 0,5

Нодирбек Абдусатторов — Иван Счико 1:0;

Нодирбек Якуббоев — Жегор Лашкин 0,5 : 0,5;

Жавоҳир Синдоров —Виктор Бологан 1:0;

Шамсиддин Воҳидов — Виорел Иордаческу 1:0.

 

Аёллар:

Ўзбекистон — Грузия 1,5 : 2,5

Афруза Ҳамдамова — Нана Загнидзе 0,5 : 0,5;

Нилуфар Якуббоева — Лела Жавакшвили 0,5 : 0,5;

Умида Омонова — Нино Бациашвили 0,5 : 0,5;

Маржона Маликова — Белла Хотенашвили 0:1.

 

Ўзбекистон эркаклар жамоаси дастлабки уч турда ғалаба қозониб, 4-турда Ветнам жамоасга мағлуб бўлган эди. Қизлар жамоаси эса 5-тургача мағлубият нималигини билмай келаётганди. Бу турда улар дастлабки мағлубиятни қабул қилиб олди. Олимпиаданинг 6-турида бугун эркаклар жамоаси Исроил билан, қизлар эса Нидерландия терма жамоаси билан куч синашади.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"