1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Шунингдек, 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилди.

Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида айрим туман ҳокимлари инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйгани қайд этилди.

 

Шунингдек, ҳудудида ивеститсияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

 

Эндиликда инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши белгиланди.

 

Бунда Бош вазир бу йилги 42 млрд доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади.

 

Мутасаддилар тинмай ҳудудларга бориши, тадбиркорлар билан учрашиши, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика