Ўзбекистон

Сирдарёда “Султонҳовуз” сув омбори қурилади

110 минг гектар ерда йилига 2 марта ҳосил олиш имконияти яратилиши режалаштирилган.

Сирдарёда “Султонҳовуз” сув омбори қурилади

Сирдарё вилоятида экин майдонларини сув билан таъминлашни яхшилаш мақсадида “Султонҳовуз” номли йирик сув омбори барпо этилади. Президент Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ушбу лойиҳа келгуси йилдан Боёвут туманида бошланишини маълум қилди. Омборнинг умумий сиғими 100 миллион куб метрга тенг бўлади.

 

Расмий маълумотга кўра, сув омбори ишга тушгач, Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё ва Мирзаобод туманларидаги жами 110 минг гектар ерда йилига икки маҳал ҳосил олиш имконияти яратилади. Бу эса вилоятнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида сезиларли ўсишга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Президент мелиаратив ҳолатни яхшилаш бўйича ҳам топшириқлар берди. Жумладан, вилоятдаги 16 минг километр узунликдаги зовурларни босқичма-босқич тозалаш белгиланди. Шунингдек, ҳозирда 200 минг гектарга яқин экин ерларининг кучли ёки ўрта даражада шўрлангани таъкидланиб, шўрланган ерларни соғломлаштириш бўйича пилот лойиҳа Сирдарёда синовдан ўтказилади.

 

Сессияда сув ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш масаласи ҳам кўтарилди. Масъулларга Сирдарёни сув ресурслари бошқаруви бўйича намунали ҳудудга айлантириш вазифаси юклатилди.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

custom img

819 млн сўмлик олтинни Қирғизистонга олиб чиқмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди

Қонунбузарлар жами 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

custom img

Тошкент ва Наманганда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"